Дунё янгиликлари

Дубай масжидларида Қуръон ўқиш учун кўзойнаклар тарқатилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Noor Dubai фонди янги хайрия акцияси бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда UAE Inside хабарига таяниб Daryo.uz маълум қилди. Акция доирасида масжидларда молиявий имконияти чекланган кишиларга китоб ўқиш учун 6000 та бепул кўзойнак тарқатилади.

Бугунги кунгача жамғарма томонидан оптика компанияси ҳамда хайрия фаолияти департаменти билан ҳамкорликда Дубайнинг 25 та масжидида китоб ўқиш учун 3000 та бепул кўзойнак тарқатилган.

Рамазон ойида мусулмонлар намоздан кейин Қуръонни ўқийди. Кўплаб масжидлар Қуръон нусхаларини тақдим этади, аммо улар эҳтиёжманд кишиларга кўзойнаклар тарқатмайди.

Акция чоғида масжидларда намозхонлар кўзойнак танлашдан аввал мустақил равишда кўриш даражаларини текшириб олиши мумкин. Бунинг учун зарур ускуналар тақдим этилди ва текширувни қандай олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2594 times

Янгиликлар

Top