Ўзбекистон янгиликлари

Тожикистон Президенти Ислом Каримов мақбара мажмуасини зиёрат қилди
ожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуасига ташриф буюрди.
 
Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти қабрига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди. Ислом Каримов хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.
 
Мазкур мажмуа давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори асосида 2017 йилда бунёд этилиб, халқимизнинг буюк Йўлбошчимизга чексиз ҳурмат-эҳтиромининг ёрқин ифодаси сифатида обод этилди. Бу ерда қисқа фурсатда улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, Ҳазрати Хизр масжидига монанд мақбара ва айвон қад ростлади. Мақбара ва айвон деворларига Қуръон оятлари, ҳадислар ҳамда Ислом Каримовнинг ҳикматли сўзлари ёзилган.
 
Мажмуани ҳар куни минглаб юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонлар зиёрат қилади. Улар орасида Тожикистондан келадиган меҳмонлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.
 
Эмомали Раҳмон Ислом Каримов буюк давлат арбоби, дунё тан олган улкан сиёсатчи бўлганини таъкидлаб, у нафақат Ўзбекистон, балки минтақа давлатлари тараққиёти, хавфсизлиги учун ҳам муҳим ташаббуслар билан чиққанини қайд этди. Шу жиҳатдан Ислом Каримов бутун минтақа халқлари хотирасида абадий қолади.
 

 

У. Асроров, Ғ. Ҳасанов, ЎзА
Read 3154 times

Янгиликлар

Top