Ўзбекистон янгиликлари

Олий Маъҳадда тадбир

Давлатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги ҳамда 2018-2019 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида «Азиз ва ягонасан, жонажон Ўзбекистоним» шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиснинг 1-ўринбосари Музаффар Комилов, Президент администрацияси масъул ходими Камол Комилов, институт ректори Уйғун Ғофуров, шу билан бирга институтнинг фахрий устозлари, мударрислари, мураббий ва талабалари иштирок этдилар. 

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси билан бошланди. Шундан сўнг анъанага мувофиқ Қуръон тиловати қилинди. Тиловатдан сўнг муфтий ҳазратлари юртимиз тинчлиги, халқимиз омонлиги, ҳаётимиз фаровонлигини тилаб дуолар қилдилар. 

Тадбирни институт ректори Уйғун Ғофуров очиб, давлатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги ҳамда 2018-2019 ўқув йилининг очилиши муросабати билан барчани табриклади.

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўзга чиқиб, юртимизда диний соҳада бўлаётган кенг кўламли ишлар ҳақида гапириб, талабаларни ғайратли бўлишга ундадилар. 1-курс талабаларини талабалик сафига қабул этилганлари билан муборакбод этиб, барча йиғилганлар ҳақига дуои хайрлар қилдилар.

Меҳмонлардан Президент администрацияси масъул ходими Камол Комилов, Дин ишлари бўйича раиси ўринбосари Музаффар Комиловлар ҳам сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини давлатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги ҳамда 2018-2019 ўқув йилининг очилиши муносабати билан табрикладилар. 

Тадбир сўнггида муфтий ҳазратлари барча иштирокчилар ҳақига дуо қилиб, янги ўқув йилида устоз ва талабаларга муваффақият тиладилар.

Тадбир «Мустақиллик дарслари»га уланиб кетди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 3349 times

Янгиликлар

Top