Ўзбекистон янгиликлари

Имом-хатиблар учун ўқув семинари пойтахтда ҳам ташкил этилди

 

Давлатимиз раҳбарининг: “Имом-хатибларнинг ён-атрофимизда бўлаётган ўзгаришларни чуқур англаб, халқимизга теран тушунтириб бериш борасидаги долзарб вазифаларини жуда юқори баҳолайман” деб айтган фикрлари бугунда ўз аҳамиятини янада орттирган.

Шу эътибордан, имом-хатиб дунёда юз бераётган жараёнларни доимо кузатиб бориши, атрофидаги воқееликка нисбатан ўз фикри, дунёқарашига эга бўлиши, ўз устида тинимсиз ишлаши лозим. Ана шу мақсадда диний соҳа вакиллари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг билимларини ошириб бориш мақсадида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар, имом ноиблари ҳамда отинойилар учун, қисқа муддатли малака ошириш учун ўқув курслари ташкиллаштирилди.

Дастлаб Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор туманларида ташкил этилган ўқув машғулотлари жорий йилнинг 13 октябридан 20 октябригача давом этади.

Дарсларни Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ва Тошкент ислом институтининг профессор-ўқитувчилари олиб бормоқдалар.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Read 2363 times

Янгиликлар

Top