Ўзбекистон янгиликлари

Ислом тараққиёти банки олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ёрдамлашади

Ислом тараққиёти банки билан ҳамкорликда юртимиздаги олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича янги лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

“Олий таълим муассасаларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳасининг умумий қиймати 60,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, бунда Ислом тараққиёт банки маблағлари 47,72 миллион АҚШ долларини ва Ўзбекистон Республикаси улуши 12,81 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади республикамиз миқёсида 50 та ОТМни замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлашдан иборат.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2287 times

Янгиликлар

Top