Ўзбекистон янгиликлари

Битирувчиларнинг иш тақисмоти муҳокама қилинди

Бугунги кунда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида 11 та таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Айни пайтда уларда 1864 нафар талаба таҳсил олмоқда. Таълим муассасаларини бу йил 342 та талаба битиради.

Битирувчиларни келгусида ўз ихтисослик йўналишлари бўййича диний-маърифий сохада хизмат қилишларини таъминлаш ёки таълимни кейинги босқичларида давом эттириш учун шарт-шароитларни яратиб бериш диний идоранинг асосий вазифаларидан биридир.  Куни кеча шу муносабат билан Тошкент ислом институти ва “Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юрти битирувчи талабалари билан ўтказилган учрашувда талабаларнинг келгусидаги режалари, мақсадлари асосида тузиб чиқилган иш тақсимоти муҳокама қилинди.

Ёш кадрлар билан бирма-бир суҳбат олиб борилиб, масжидларда, таълим муассасаларида ёки диний идора тизимида ишлаш истаги бўлган ёш кадрларга керакли тавсиялар берилди. Сохада фаолият юритишнинг масъулияти тушунтирилди.

Бу йили Тошкент ислом институтини тамомлаётган  64 нафар битирувчиларнинг 24 нафари ЎМИ тасарруфидаги таълим муассасаларига, 36 нафари масжидларга имом-хатиб, имом ноиби вазифаларига ҳамда 4 нафари идоранинг турли бўлимларига ишга тақсимландилар. Яна ўн бир нафар талабанинг иш тақсимоти ўзларининг якуний қарорларига кўра белгиланади.

 “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртини эса жорий йилда  41 нафар талаба битиради. Битирувчиларнинг барчаси ўзи яшайдиган ҳудудга яқин бўлган масжидларга тақсимот қилинган. Таълимни кейинги босқичда давом эттириш истаги бўлган талабалар ўз ихтиёрларига кўра, ҳужжат топширадилар. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

Read 2257 times

Янгиликлар

Top