Ўзбекистон янгиликлари

Тошкент шаҳридаги 18 Май кунидаги Хатмоналар

Иймонли кишиларнинг бутун борлиғини муборак Рамазон ойининг шукуҳи тўла қамраган онлар… Юртимизда тинчлик, осудалик ҳукм суриб турибди… Масжидларимизда Аллоҳнинг сўнгги Китоби, муқаддас каломи хатм қилинмоқда. Қалблари Қуръонга ташна мўминлар жомеъларда қоим бўлиб, илоҳий каломга сомеъ бўлмоқдалар.

Бугун 18 Май, Муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 13-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 18.05.2019 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

  1. “Хутон”жоме масжиди. (Манзил: Бектемир тумани, Бектемир кўчаси 46 уй. Тел: +998 90 920-29-66)

Қорилар: Муҳаммаджонов Муҳаммадали, Турғунов Абдулҳай

  1. “Абу Ҳанифа”жоме масжиди. (Учтепа тумани, Ўрикзор маҳалласи, Зарафшон кўчаси,15-уй. Тел.: +93 528-06-36)

Қорилар: Хаитбоев Муҳаммадали, Исмоилов Хумоюнхон, Ҳабибуллаев Рахматуллоҳ

  1. “Маҳкам ота”жоме масжиди. (Учтепа тумани, Байроқ-Дурбек кўча, 14а-уй.  Тел.: +71 247 97 29, +97 745-23-82)

Қорилар: Абдурахманов Абдукодир, Газиев Дилшод

  1. “Бўта бува”жоме масжиди. (Манзил: Чилонзор тумани, «Бешқўрғон» маҳалласи, Бешқўрғон кўчаси 2а-уй. “Чилонзор буюм бозори” рўпараси. Тел: +71 287 99 17, +90 175 97 28)

Қорилар: Пўлатов  Иброҳим,  Суфиев Убайдуллоҳ, Саламов Абдулворис

  1. “Гўзал”жоме масжиди. (Яшнобод тумани Сокин кўча 50 -уй. Тел: +90 323-41-09, +94 654-66-44, +90 330-18-03)

Қорилар: Раимқулов Равшан, Абдуазизов Акмал.

Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг азизлар!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

 

 

Read 2606 times

Янгиликлар

Top