Ўзбекистон янгиликлари

Кўнгиллар шод қилинди

Мусулмон одам ота-онасига, фарзандларига, қўни-қўшниларига ғамхўрлик қилади, кўмакка муҳтож бўлганларга ёрдам кўрсатади. Дунёдаги барча нарса Аллоҳ таоло томонидан яратилган, шунинг учун мусулмон одам табиат ва ҳар қандай жонзот олдида ўзини масъулиятини ҳис қилади.
Ислом дини таълимотлари мусулмон қалбида яхши ишларни амалга оширишни пайдо қилади.
Ҳадиси шарифда: «Бева ва мискинга эҳсон қилиш учун ҳаракат қилган киши Аллоҳ йўлида жанг қилган, туни билан намоз ўқиган ва кун бўйи рўза тутиб юрган киши кабидир», деб марҳамат қилинган (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Ҳар бир мўмин-мусулмон атрофидаги кишиларга меҳрибон, ҳимматли, саховатпеша, садоқатли бўлиши лозим бўлади.
Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур туманида фаолият юритаётган масжидлар имом-хатиблари ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда тумандаги моддий имконияти чекланган 12 та оилага тикув машиналари ҳадя қилинди. Рамазон ҳайити кунларида қилинган бундай саховатдан уларни кўнгилларига, оилаларига хурсандчилик кирди.
"Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом ноиби Довудхон Иброҳимжон ўғли

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2113 times

Янгиликлар

Top