Ўзбекистон янгиликлари

Академия ҳузуридаги малака ошириш марказининг Наманган филиали фаолиятини бошлади

11 июль куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказининг Наманган вилояти минтақавий филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5416 Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 январдаги 25-сонли Қарорига асосан малака ошириш ўқувлари бошланди.
Наманган вилояти минтақавий филиалида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан ташриф буюрган диний соҳа ходимлари бир ой давомида Ислом тарихи ва манбашунослиги, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик ҳамда фиқҳ ва калом илми каби йўналишларда ўз малакаларини оширадилар.
Бундан кўзланган асосий мақсад эса, диний соҳа ходимлари воситасида аждодларимизнинг Ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бой диний-илмий меросини кенг тарғиб этиш ҳамда диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказиш учун зарур шароитларни яратишдир.
Шу билан бирга “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остида диннинг асл таълимоти, эзгулик ғоялари, ўзаро ҳурмат, тинчликсеварлик ва бағрикенглик тамойилларини тарғиб этувчи ҳамда улар асосида ёшларни тарбияловчи кадрларнинг малакасини оширишдан иборатдир.


Акмалхон АҲМЕДОВ,
Наманган вилояти минтақавий филиали директори

Read 2518 times

Янгиликлар

Top