Ўзбекистон янгиликлари

Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти ва БАА Бош вазири ўринбосари билан мулоқот қилди

24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилдилар.

Суҳбат аввалида БАА Бош вазири ўринбосари ва Туркия етакчиси давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этиб, Ўзбекистон Президентининг мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали муносабатларда бугунги юксак даражага эришишга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Телефон орқали мулоқот чоғида молия ва инновациялар соҳаларида, энергетика, нефть-газ ва кимё саноатида, транспорт, туризм ва ишбилармонлик инфратузилмасини модернизация қилиш, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1935 times

Янгиликлар

Top