Ўзбекистон янгиликлари

Адлия вазирлиги вакиллари иштирокида семинар ўтказилди

8-август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қорақалпоғистон вакиллиги тизимидаги масжид имом-хатиб ва имом-ноиблари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Э.Турсунов, вазирликнинг 2-даражали юристи И.Алдабергеновлар иштирок этди.

Э.Турсунов 2018 йил 13-апрелдаги 3666 сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорнинг мазмун-моҳияти, диний ташкилотларни қайта руйхатдан ўтказиш бўйича Адлия вазирлиги томонидан амалий ёрдамлар бериш ҳақида тушунчалар берди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида турли конфессияга тегишли диний ташкилотлар фаолият кўрсатиш билан бирга, фуқароларимиз ўз диний амалларни эмин-эркин бажариши, диний ташкилотлар ўз фаолиятини амалга ошириши ва давлат ҳаётида фаол қатнашиши учун барча шароитларнинг яратилганлиги, бу борада ҳуқуқий асослар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар туғрисида”ги қонунда белгиланганлиги, диний ташкилот фаолиятини устав асосида амалга ошириш тартиби ҳақида Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси, 2-даражали юрист И.Алдабергенов батафсил айтиб ўтди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди ва муаммоларга аниқлик киритди. Семинарни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Ш.Бауатдинов бошқариб борди.

 

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти.

Read 2149 times

Янгиликлар

Top