Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазратнинг хонадонларга ташрифлари ила синиқ кўнгиллар ёришди

Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадиси шарифларида: “Ибодатдан кейинги энг афзал амаллардан бири – мўминлар қалбига хурсандчилик улашиш”, деб марҳамат қилганлар.

Ҳақиқатан ҳам, бир инсонга яхшилик қилиб, унинг кўнглини кўтариш, руҳий тасалли бериш – динимизда ажри улуғ амал ҳисобланади. 

Мана шундай ҳикматни ўзига дастуриламал қилиб олган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Наманган вилояти сафарлари давомида кўнгли ярим инсонлар ҳолидан хабар олиш мақсадида, уларнинг хонадонларига ташриф буюрдилар.

Дилдан суҳбат чоғида хонадон эгалари ўтган давр мобайнида давлатимиз Раҳбари томонидан олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида турли қийинчиликлар ортда қолгани, диёримизда аҳоли манфаатларини ўйлаб амалга оширилаётган хайрли ишлар кўнгилларни ёриштиргани, айниқса, мана шундай дин пешволари ва мутасадди шахсларнинг қалби ўксик кишиларнинг хонадонлариига ташриф қилишлари жуда ҳам катта хурсандчилик бахш этганини севинч кўз ёшлари ила сўзлаб бердилар.

Шундан сўнг, муфтий ҳазратлари муҳтарам Президентимизнинг халқ дардини ўйлаб, олиб бораётган доно сиёсатлари натижасида, ҳар бир инсоннинг бахту камолини ўйлаб иш кўрилаётгани ва ҳеч бир киши эътибордан четда қолмаслигини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, хонадон аҳлларига тасалли бериб, уларнинг кўнглини кўтарадиган илиқ сўзларни айтдилар.

Наманган вилояти сафари давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1983 times

Янгиликлар

Top