Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон энг ислоҳотчи ТОП-20 давлатлар ичида

Жаҳон банки бизнес юритишни енгиллаштиришда энг катта ислоҳотлар амалга оширган дунёдаги 20 та топ давлатлар ичида Ўзбекистон ҳам эътироф этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

(https://t.me/huquqiyaxborot/5627)Хусусан, Ўзбекистонда 5 та йўналишда амалга оширилган қадамлар алоҳида тан олинди.

Жаҳон банки хабарига кўра, Ўзбекистон охирги даврда миноритар инвесторларни ҳимоя қилишни мустаҳкамлаган, солиқлар тўлаш тизимини соддалаштирган, шартномаларни ижросини амалга оширишни кучайтирган, шунингдек ташқи савдо йўналишида сезиларли янгиликлар киритган.

Бундан ташқари, тижорат ташкилотларида мустақил кенгаш аъзолари бўлиши юзасидан янги талаблар ва аудит қўмиталарининг мавқеи мустаҳкамланди.

Инфратузилма солиқлари фойда солиғи билан бирлаштирилгани ҳам алоҳида таъкидланган. Жаҳон банки медиация институтини ривожлантиришга қаратилган қадамларни ҳам эътироф этиб, бу борада ягона ҳуқуқий база шаклланганини ва медиациядан фойдаланишни рағбатлантириш механизмлари жорий этилганини таъкидлаган.

Божхона соҳасида эса хавф-хатарни таҳлил қилиш асосида текширувларни амалга ошириш тартиботлари киритилганини ҳам маъқуллаган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1741 times

Янгиликлар

Top