Ўзбекистон янгиликлари

Фатво бўлими мудири Миср анжуманида қатнашади

13 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Хомиджон Ишматбеков шу йил 15–16 октябрь кунлари Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтадиган “Фиқҳий ихтилофларнинг маданий бошқаруви” мавзусидаги анжуманда қатнашиш учун Миср Араб Республикасига жўнаб кетди.
Ушбу анжуманда фиқҳий ихтилофларни ечишнинг замонавий қоидалари, фиқҳий ихтилофга янгича қарашни шакллантириш ва фатво соҳасида ишловчи мутахассисларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш борасидаги масалалар муҳокама қилинади.
Анжуман тафсилотларини сайтимизда кузатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2071 times

Янгиликлар

Top