Ўзбекистон янгиликлари

“Бутун ислом дунёси бу шахсларни Ўзбекистон марваридлари, деб тан олади”

"Дунё" ахборот агентлиги Малайзия Миллий университети профессори, Ислом цивилизацияси институти асосчиси Моҳд Юсуф Ҳожи УСМОНнинг интервьюсини эълон қилди:

– “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция ташкилотчиларига тадбирни ислом цивилизацияси маркази – Ўзбекистонда ўтказиш қарори учун миннатдорлик билдирамиз. Имом Абу Мансур Мотуридий ҳаёти, илмий фаолияти билан яқиндан танишмиз. Буюк исломшунос олим ислом динининг маърифатпарвар дин эканини IX-X асрларда ёқлаб чиққан. Исломни ўз моҳиятидан четлаб қилинган турли талқинларга қарши турган. Алломанинг фикрлари ҳануз ўз долзарблигини йўқотмаган.

 Ўзбекистон – Хоразмий, Беруний, Фаробий, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Абу Мансур Мотуридий каби буюк алломалар ватанидир. Бутун ислом дунёси бу шахсларни Ўзбекистон марваридлари, деб тан олади. Чунки улар ислом таълимоти билан бирга, математика, алгебра, тиббиёт, астрономия, жамиятшунослик, ҳуқуқ, антропология ва бошқа фанлар ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшганлар.

Manba: uza. uz

Read 2112 times

Янгиликлар

Top