Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Ўзбекистон Республикаси "Қуръон мусобақаси – 2018" тиловат йўналишида Тошкент шаҳар босқичи ғолиби ҳамда Республика босқичида учинчи ўрин соҳиби бўлган Файзираҳмон қори Мамажоновнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган қори ватандошимизни барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, ота-онаси, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси