Ўзбекистон янгиликлари

Бепул тайёрлов курси ташкил этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига 2020-2021 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун жорий йилнинг 1-13 июнь кунлари давомида бепул масофавий тайёрлов курси ташкил этилмоқда. 

Тайёрлов курси учун абитуриентлардан ҳужжатлар 2020 йилнинг 2 июнига қадар Ця електронна адреса захищена від спам-ботів. вам потрібно увімкнути JavaScript, щоб побачити її. электрон почта ёки телеграмдаги @HIM_tayyorlovkursiBot манзили орқали қабул қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёрлов курсига фақат ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирган абитуриентлар иштирок этишлари мумкин.

 Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • паспортнинг электрон нусхаси
  • ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжатнинг электрон нусхаси 

Тайёрлов курси қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

  • Ҳадис истилоҳлари
  • Ҳадис шарҳлари
  • Араб тили

 Тайёрлов курси абитуриентлари учун дарс машғулотларини Ҳадис илми мактаби ўқув жараёнларига Миср Араб Республикасининг нуфузли Ал-Азҳар университетидан жалб этилган 2 нафар профессор-ўқитувчилар Ҳадис илми фанлари доктори Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон ва Балоғат ва мунозара фанлари доктори Али Саад Али Саад ҳамда Мактабни малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

Мурожаат учун телефон: (+99866) 240-20-51.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

 

 

Read 2263 times

Янгиликлар

Top