Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон ҳаж делегацияси Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси бугун 18 январь куни Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетди. Ушбу сафар 7 кун давом этади.

Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири Солиҳ Бантин таклифига асосан, «Ҳаж–2017» мавсумининг ташкилий ишларини келишиб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек   Юсупов – делегация раҳбари ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги делегация бугун Жидда шаҳрига етиб боради.

Шунингдек, уларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот котиби Жалолиддин Нуриддинов ва Тошкент ислом университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ҳамидбек Ҳасанов ҳамроҳлик қилишмоқда.

Сафар давомида Ўзбекистон Ҳаж делегацияси ва Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги ва мутасадди ташкилотлар ўртасида «Ҳаж–2017» мавсумининг ташкилий ишлари ўзаро кўриб чиқилади. Шу мақсадда Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара ва Жидда шаҳарларида жорий йил ҳаж мавсумида ўзбекистонлик ҳожиларга хизмат қилувчи идоралар ва муассасалар раҳбарлари билан келишиб олинади.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 12171 times

Янгиликлар

Top