Ўзбекистон янгиликлари

Соҳа мутахассиси масжидда карантин қоидаларига амал қилишнинг зарурати ҳақида тушунтириб берди

Республика махсус комиссиясининг қарори билан юртимиздаги диний ташкилотлар ўз фаолиятини давом эттира бошлаганига бир ой бўлди. Унутмаслик лозимки, масжидларимиз карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш талаби билан очилди. Вазият ҳали хотиржамликка берилишга асос йўқлигини кўрсатмоқда. Шундай экан, берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб карантин қоидаларига жиддий эътибор қаратиш ва масжидга келаётган ҳар бир фуқаронинг саломатлигига бефарқ бўлмасдан, касаллик тарқалишини олдини олиш биз имом-хатибларнинг ҳозирги кундаги асосий вазифамиздир. 

 

 

Кўплаб тушунтиришларга қарамай, тиббий ниқоб тақишга беэътибор бўлаётганларни ҳам учратяпмиз. Ана шу тоифа кишилар, умуман намозхонларга карантин қоидаларига амал қилишнинг моҳияти, бугунги кундаги зарурати ҳақида сўзлаб бериш учун масжидмизга соҳа мутахассисини таклиф этдик. Шифокор Раимқул Умаров жамоатга пандемия шароитида талаб этиладиган ҳимоя чоралари, гигиена қоидаларининг зарурати ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек масжидга турли инфекция зарраларини қайтара оладиган махсус тиббиёт лампалари ўрнатилганлиги ва унинг афзалликлари ҳақида тўхталиб ўтди. Суҳбат якунида эса Аллох таолодан инсониятга келган бу касалликни тез орада бартараф бўлиши, эл-юртимизнинг тараққиёти бунданда равнақ топиши учун дуолар қилинди.  

Аброр Алимов

Тошкент шаҳар “Ҳувайдо” жоме масжиди имом-хатиби

Read 1787 times

Янгиликлар

Top