Ўзбекистон янгиликлари

Имконияти чекланган фуқаролар учун диний-маърифий суҳбатлар жорий этилди

2020 йил 1 ноябрдан имконияти чекланган (эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор) фуқароларга диний-маърифий суҳбатлар йўлга қўйилди.

Рабиъул аввал ойи муносабати билан Ислом институти катта ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин “Мавлуди набий муборак!” мавзусида маъруза қилиб бердилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш, хорижий мутафаккирларнинг пайғамбаримиз алайҳиссалом тўғрисидаги фикрлари барчада қизиқиш уйғотди.

Имконияти чекланганлар томонидан берилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлари, сийратлари, шунингдек Меърож кечаси ҳақидаги саволларга жавоб олишди.

Устоз Абдул Азим Зиёвуддин ўзларининг қаламларига мансуб “Қуръонда исмлари зикр қилинган Пайғамбарлар” плакатидан Рабиъул аввал ойи муносабати билан тадбирга келган барча қатнашчиларга ҳадя қилдилар.

Тадбир сўнгида Мавлид байрами сифатида барча қатнашчиларга ширинликлар тарқатилди.

Тадбирда 90 га яқин имконияти чекланган фуқаролар, Ислом институти катта ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Мунира Абубакирова, Тошкент шаҳар тарғибот гуруҳи бошлиғи Дилбар Аҳмедова иштирок этишди.

Read 2363 times

Янгиликлар

Top