Ўзбекистон янгиликлари

Ўрта аср мусулмон шаҳарлари қандай қилиб замонавий мегаполисларнинг ҳаёт стандартларига асос солишди

Кордобадан Дамашқ ва Бағдодга қадар баъзи қадимий шаҳарларнинг эски кўчалари ҳали ҳам бузилмаган бўлиб, 1 000 йил олдинги ҳаёт ҳақида тасаввур беради. Кордоба ва Севилья каби Испания шаҳарларида ҳали ҳам эски шаҳар жойлари сақланган бўлиб, одамлар кўп асрлар олдин мусулмон ҳукмронлиги остида қандай яшаганлигини кўриш мумкин.
Islam-Today хабарига кўра,-бугунги кунда мусулмон цивилизацияси даврида режалаштирилган шаҳарлар диний ва фуқаролик ҳаётида муҳим роль ўйнайдиган масжид атрофида жойлашган. Яқин атрофда савдогарлар озиқ-овқат, зираворлар, шам ва хушбўй нарсалар сотадиган бозор бор бўлган. Ишбилармонлик жойлари ўз ичига китоб дўконлари, кутубхоналар ва шифохоналарни ўз ичига олган.
Ҳар бир шаҳарнинг ўзига хос хусусияти ҳаммом бўлиб, кўпинча ҳашаматли кошинли девор, фавворалар ва декоратив ҳовузлар бўлган биноларда жойлашган. Буғ ванналари, иситилган ванналар ва совуқ сувли кичик ҳовузлари бўлган ҳаммомга ташриф буюриш ҳар бир мусулмоннинг кундалик ҳаётининг бир қисми эди.Эркаклар ва аёллар куннинг турли вақтларда чўмилишган. Сершовқин марказдан узоқдаги турар жойлар тор кўчаларда жойлашган. Уйларнинг боғлари, пешайвонлари ҳамда туядаги чавандоз улар орқали кўролмайдиган етарлича баландликда ўралган деворлари бўлган ҳовлилари бўларди.
Ўша вақтдаги бошқа Европа шаҳарларига нисбатан бу шаҳарлар тош ётқизилган йўллар, ахлат йиғиш ва ҳаттоти усти ёпиқ коллекторлар билан анча ривожланган бўлган.
10-асрда Кордоба дунёдаги энг ривожланган шаҳарлардан бири бўлиб, ҳаттоки қоронғулик тушишидан кейин ҳам кўчалар мой лампалари билан ёритилган. Бундан ташқари, Қоҳирада кўп қаватли бинолар ва томдаги боғлари бўлган.
Боғлар мусулмон цивилизацияси даврида кўп одамлар учун дунёвий жаннат рамзи бўлган. Тафаккур учун мўлжалланган боғлар ва боғдорчилик 8-асрдан бошлаб Испаниядан то Ҳиндистонгача мусулмон дунёси бўйлаб тарқалди. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан бу яшил жойлар фақат мева ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун ишлатилади, балки ҳали ҳам боғдорчилик дизайнига таъсир этиб келади.
Геометрик шакллардаги гулзорлар, саёз каналлар ва фавворалар 9-асрда боғларнинг янги ўзига хос белгиларига айланди. Фавворалар ва боғ сув объектлари мусулмон дунёсидаги сарой ва масжидларда жуда машҳур бўлиб келган. Кўпгина иссиқ мамлакатларда сув кам бўлса-да, бу сув ҳавзалари оқим шаклини ўзгартирган форсункалар билан жиҳозланган ва ҳаттоки кейинчалик вақтни аниқлаш механизмларига ҳам эга бўлишган. Ушбу деталлардан кўпчилиги кўп асрлар ўтиб қурилган Европа боғларига ўз таъсирини ўтказган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 2044 times

Янгиликлар

Top