Ўзбекистон янгиликлари

Обод этилаётган масжидлар: Паркентда иккита масжид аҳолига қулай ерда жойлашади

Яқинда Тошкент вилоятининг Паркент туманида бешбурчак услубида қурилаётган “Одил ота” масжиди ҳақида хабар берган эдик. Унумдор ерлари ва сўлим табиатига эга ушбу туманда яна иккита масжид аҳоли талабларидан келиб чиқиб, қулай жойга кўчирилиб қурилмоқда.

Файзуллахонбой” масжиди. Чанги қишлоғидаги ушбу намозгоҳ аввалги жойлашган ўрнидан 500 метр масофада, қабристонга яқин ерда саккизбурчак услубида қурилмоқда. Маҳаллий ҳокимлик томонидан ажратилган 30 сотих ер майдонида 1200 ўринлик кенг масжид ва бошқа маъмурий бинолар ўрин олади. Бу жойда хонақоҳ деразаларидан ташқарига разм солган киши Мусаввир Зотнинг гўзал ижоди - сервиқор тоғлар этакларига ястанган ажойиб табиат манзараларининг гувоҳи бўлади. 

Қурилиш учун ташкил этилган карта ҳисоб рақами:

8600 0423 9336 6827

(Шопайзиев Шохаким номига)

Пайнет учун рақам +998-99-878-23-80

Uzmobile GSM

https://t.me/fayzullaxonboy 

 

“Кунгай” масжиди. Сўқоқ қишлоғининг йўллари нотекис, юқори қисмида жойлашган ушбу масжид хонадон кўринишида бўлиб, бинолари анча эскирган, таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди. Хонақоҳ зах, таҳоратхонада ҳам шароитлар ачинарли ҳолда. Энг асосийси, қишлоқ аҳолиси, кексалар, қолаверса, жаноза ва бошқа маросимлар учун масжидга юқорилаб чиқишнинг ўзи муаммо эди. Туман бош имом-хатиби Мансурхон домла Мансуровнинг саъй-ҳаракатлари эвазига аҳоли ва ҳордиқ масканларига ташриф буюрувчи меҳмонлар учун қулай ерда ажратилган 23 сотих майдонда замонавий масжид барпо этилмоқда. Ертўла қисми билан қўшилганда икки қаватли хонақоҳ 2000 га яқин намозхонни сиғдиради. Бу эса ёзнинг иссиқ ва қишнинг совуқ кунларида ҳам намозхонлар учун қулай шарт-шароит дегани.  Ҳозирда бинонинг том қисми ёпилиб, иссиқ пол тизими ва бошқа пардоз ишлари амалга оширилмоқда. Биргина қишлоқ масжиди тимсолидаги янгиланишлар, замон суръатларига мос имкониятларга боқиб, диний соҳадаги ислоҳотларга баҳо бериш мумкин. Барчаси инсонларнинг манфаати, Холиқ ва халқ ризолиги учун.  Ҳазрат Навоий айтганларидек:

Нафъинг агар халққа бешакдурур,

балки бу наф ўзингга кўпракдурур.

Орамиздаги фидоий инсонлар, ихлоси ва ҳиммати баланд кишиларнинг заҳматлари воситасида давом этмоқда бу ишлар.Қурилиш ва ободонлаштириш ишларига ҳиссалари қўшилаётган барчадан Аллоҳ таоло рози бўлсин.

 

Paynet 99 822 24 85 

Uzcard: 8600 0423 9146 9144

Odilov Azimiddin 

Murojaat uchun: ?99) 822 82 17

https://t.me/soqoqmasjid 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

Read 1863 times

Янгиликлар

Top