Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги байрами арафасида мамлакатимизда Асосий қонунимиз Брайл алифбосида китоб ҳолида нашрдан чиқди

Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Ушбу расмий нашр Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижроси доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан чоп этилди. Бу эзгу ишда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офиси яқиндан ёрдам берди.

Брайл алифбосида чоп этилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” расмий нашри юртимиздаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ва амалга ошириш мақсадларига хизмат қилади.

Read 1531 times

Янгиликлар

Top