Ўзбекистон янгиликлари

Таълим муассасалари: фаолият самарадорлиги муҳокамаси ҳамда талабалар билан очиқ мулоқот

2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан диний-маърифий соҳада фаолият юритаётган барча таълим муассасаларида давра суҳбатлари, маънавий-маърифий учрашувлар ҳамда талабалар билан очиқ мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Жорий йил 9 февраль куни пойтахтимизда жойлашган "Кўкалдош" ўрта махсус таълим муассасасида ана шундай мулоқотлардан бири ташкил этилди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита таълим бўлими бошлиғи Б.Рустамов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий тадқиқот бўлими бошлиғи С.Шерхонов иштирок этди. Давра суҳбати очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди. Мулоқотда соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди. Шунингдек, талаба ёшлар келажакда соҳада фаолият юритадиган мутахассис сифатида ҳар томонлама диний ва дунёвий билимларни пухта егаллашлари таъкидланди. Сир эмас, бугун глобал ахборот маконида турли кучлар ўз манфаатлари учун кураш олиб бормоқда. Интернетнинг имкониятларидан кенг фойдаланишни тарғиб қилар эканмиз, унинг фойдали жиҳатларига эътибор қаратиб, зарарли томонларидан огоҳликка чақиришимиз зарур. Турли манбаси номаълум сайтларда одам ақлини чалғитувчи, айниқса ёшларимизни тўғри йўлдан оздирувчи, яширин ғоялар мавжудлигини тушунтириб бориш зарурлиги ҳам мулоқотда алоҳида қайд этилди.

Учрашув давомида талабалар томонидан берилган саволларга мутасаддилар батафсил жавоб бердилар.

 

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

Read 1560 times

Янгиликлар

Top