Ўзбекистон янгиликлари

Вақф фонди Нукусдаги мадраса талабалари учун 1 ойлик озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия қилди

Аввал хабар берганимиздек, Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов хайрия тадбирлари ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф уюштирган эди.

Ташрифнинг илк манзили Нукус шаҳридаги Муҳаммад ал Беруний ўрта махсус ислом билим юрти бўлди.

Мадрасада ўтказилган учрашув чоғида  Я.Абдураҳмонов,  билим юртининг иқтидорли 6 нафар талабаларига тўлов шартномалари учун ҳомийларни ҳисобидан  моддий ёрдамлар тақдим этди.

Шунингдек, ташриф давомида, мадраса устоз-мураббийлари ва талабаларининг 1 ойлик тушлик ҳамда кечки овқатлар учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари саховатпеша ватандошларимиз кўмагида хайрия қилинди.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўладиган иш – мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритиш, қорнини тўйдириш ва машаққатини енгиллатишдир”, – дедилар” (Ҳорис ибн Абу Умома ривояти).

Мазкур хайрли ишга хизмат ва эҳсони билан ҳисса қўшган барча ватандошларимизни Аллоҳ таоло мукофотласин! 

 

Вақф хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

Read 1807 times
Tagged under

Янгиликлар

Top