Ўзбекистон янгиликлари

Имом ноиблари малака ошириш курсларини муваффақиятли томомлади

Шу йилнинг 9-24 март кунлари юртимиз масжидларида фаолият юритаётган бир гуруҳ имом ноиблари касб-маҳоратларини ошириш учун ташкил этилган 72 соатлик малака ошириш курсларини муваффақиятли томомладилар.

Шу муносабат билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш марказида битирув тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов қатнашдилар ва имом ноибларининг келгусидаги фаолиятларидаги муҳим вазифаларига урғу қатратдилар.

Тадбир давомида имом ноибларига икки ҳафталик малака ошириш курсини томомлаганлик ҳақида сертификат топширилди. Ўз навбатида тингловчилар ҳам Малака ошириш марказидаги шароитлар, мазмунли дарс ва машғулотлар учун миннатдорлик билдиришди.

Икки ҳафта мобайнида тингловчиларга Ислом тарихи ва манбашунослик, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик, фиқҳ ва калом илми йўналишида умумий тайёргарлик, умумкасбий тайёргарлик, мутахассислик бўйича тайёргарлик, танлов фанлари бўйича машғулотлар бўлиб ўтди.

Дарсларга соҳанинг етук мутахассислари жалб этилгани машғулотларнинг қизиқарли, самарали бўлишини таъминлади ҳамда тингловчилар қисқа вақт ичида кўплаб зарурий маълумотларга эга бўлишди. Умуман ҳар бир имом-хатиб ва имом ноибнинг бу каби ўқувларда иштирок этиши уларнинг билим ва кўникмаси, касбий салоҳиятини янада ошишига хизмат қилади.

Ушбу малака ошириш курсида имом ноиблари ўрганган илмларини халқимиз диний-маърифий саводхонлигини ошириш йўлида сарф этишади, иншааллоҳ.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1667 times

Янгиликлар

Top