Ўзбекистон янгиликлари

Темурийлар даврига оид қўлёзмалар нусхаси Ўзбекистонга келтирилди

Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда. Хорижий давлатлар музейлари ва архив фондларида сақланаётган мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий мерос ёдгорликларини аниқлаш ва тадқиқ этиш, тарихий экспонатларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш юзасидан ҳам эътиборга молик ишлар ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Ана шундай диққатга сазовор ишлардан бири Ўмон Султонлиги билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ўмон Султонлигининг Ҳужжат ва архивларни сақлаш миллий бошқармаси кўмагида АҚШ Конгресси ва Германиянинг Лейпциг университети кутубхоналарида сақланаётган Темурийлар тарихига оид қатор қўлёзмалар тўпламининг электрон нусхалари мамлакатимизга олиб келинди.

Ушбу ноёб ҳужжатлар юртимизда Темурийлар тарихига оид маълумотлар базасини бойитиш ва бу йўналишда илмий тадқиқотлар олиб бориш нуқтаи назаридан муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1318 times

Янгиликлар

Top