Ўзбекистон янгиликлари

«Hilol-Nashr» нашриётида тажвидли Мусҳафи шариф нашр қилинмоқда

«Hilol-Nashr» нашриётида «Дорул Маърифа» нашриётининг нусхаси асосида тайёрланган Мусҳаф чоп қилинмоқда. Ушбу Мусҳафи шариф аввалги нашр қилинган Мусҳафлардан тажвидли экани билан фарқ қилади. Унинг саҳифалари остида ҳар бир ранг қайси тажвид қоидасига ишора қилиши ўзбек ва рус тилларида ёзилган. Шунингдек, саҳифа четида сура номи ва QR-code бор. Бу QR-code ни сканерлаш орқали шу бетдаги оятларнинг ўзбек тилидаги маънолар таржимасини (шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўқиганлар) тинглашингиз, қироат устозлари: Абдулбосит Абдуссомад, Халил Хусорий, Муҳаммад Сиддиқ Миншави ва Саъд Ғомидийларнинг тиловатидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Саҳифаларининг оятлар ёзилган қисми оқ, четлари сариқ рангда.

Мусҳафнинг аввали ва охирида Мусҳаф ҳақида маълумот, ундан фойдаланиш бўйича йўриқнома ва Мусҳаф ёзуви бугунги кўринишга келгунча қандай босқичлардан ўтгани ҳақида суратли маълумот берилган.

Read 2106 times

Янгиликлар

Top