Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Оҳангарон тумани “Абдуқаҳҳор Махсум” ва Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов “Чилқори” масжидларига ташриф буюриб, мавъизалар қилиб, пешин намозидан сўнг масжидларда давом этаётган қурилиш ишлари билан танишиб, намозхонлар билан дилдан суҳбат қурди. Бундан мўмин-мусулмонлар мамнун бўлди.
***
Маърифат суҳбатлари давом этмоқда
Уламоларимизнинг Тошкент вилояти бўйлаб диний-маърифий суҳбатлари давом этмоқда. Ана шундай маърифий учрашувларни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали домла Рустамов Ўртачирчиқ тумани "Фирдавс" жоме масжидида, Тошкент шаҳар “Ракат” масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев Ўртачирчиқ тумани “Ҳазрати Умар” жоме масжидида, Тошкент шаҳар “Умар ибн Хаттоб” жоме масжиди имом-хатиби Мансуржон домла Даминов Оҳангарон тумани “Мулла Умар Оҳун” жоме масжидида, Тошкент шаҳар “Мўйи муборак” жоме масжиди имом-хатиби Илҳомжон домла Мадалиев Оҳангарон тумани “Ислом нури” жоме масжидида ўтказилди. Уларда бугунги кундаги долзарб масалалар юзасидан маърузалар қилдилар, намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати