Ўзбекистон янгиликлари

Мусулмон киши Ватанини севади!

Исломда Ватанга муҳаббат бу – туғилиб ўсган юртини эъзозлаш, унинг равнақи учун бор имкониятини сарф қилишдир! Мусулмон киши Ватанини севади! Унинг иқболи учун ҳаракат қилади, уни ҳимоя қилади, хурсанд бўлса – хурсанд, хафалик етса – қайғуради.

Шунинг учун ҳам киши ўз юртидан узоқлашганда, уни қумсайди ва соғинади.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи бундай деганлар: “(Эй Макка), сендан кўра менга севимлироқ ва суюклироқ шаҳар йўқ! Агар қавмим мени сендан чиқармаганида, асло сендан бошқа жойни макон тутмасдим” (Имом Термизий ривоятлари).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан узоқлашганлари сари унга бўлган иштиёқлари зиёдалашиб борарди. Шунда Аллоҳ таоло Расулуллоҳнинг кўнгилларини кўтариб, Маккага қайтиб келишларини башоратини бериб, Қуръони каримдаги қуйидаги ояти каримани нозил қилди: “(Эй, Муҳаммад!) Албатта, Сизга (ушбу) Қуръонни фарз қилган зот, шак-шубҳасиз, Сизни қайтиш жойига (Маккага) қайтарувчидир...” (Қасос сураси 85-оят).
Шундан кейин Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам хотиржам сафарларини давом эттирдилар...

Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Ташанов Жиззах шаҳридаги “Сўлоқли” масжидига ташриф буюриб, “Ватанга хизмат – олий бурч” мавзусида маъруза қилдилар, намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, жума намозини адо этдилар. Намоздан сўнг хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1060 times

Янгиликлар

Top