Ўзбекистон янгиликлари

«Мўминжон ҳожи ота» масжидига илк ғишт қўйилди

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида тумандаги “Мўминжон ҳожи ота” масжиди қайта қуриладиган бўлди. Шу муносабат билан жоменинг илк ғиштини қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов, таниқли имом Азизхўжа домла Иноятов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, туманда фаолият юритаётган имом-хатиблар, нуроний отахонлар, саховатпеша тадбиркорлар, маҳалла аҳолиси жам бўлишди.

Илк ғиштни уламолар қўйиб беришди.
Эски масжидда бор-йўғи 300 киши ибодат қила олар, намозхонлар сафи кенгайиши туфайли анча тор бўлиб қолган эди. Янги масжидда бир вақтнинг ўзида 3 минг киши ибодат қила олади.

Янги жомега мос тарзда замонавий таҳоратхона ҳам барпо этиляпти. Бу ерда айни вақтда 30 киши покланиши мумкин.

Аллоҳ таоло Ўз байтини тез фурсатда фойдаланишга топширилишини насиб этсин.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Read 1683 times
Tagged under

Янгиликлар

Top