Бугун, 31 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда диний идора раҳбарияти ва ходимлари, фахрий устозлар қатнашди.
Тадбир анъанага биноан Қуръони карим тиловоти ва хайрли дуолар билан бошланди. Шундан сўнг сўзга чиққанлар мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик юбилейи билан йиғилиш қатнашчиларини муборакбот этиб, юртимиз тарихи ва бугуни, мустабид даври қийинчилиги, истиқлол йилларидаги хайрли ишлар ҳақида сўзладилар, ҳозирги кунимизга шукр қилиб, ҳар ким ватани, дини ривожига ғайрат, шижоат билан ҳисса қўшиш кераклиги таъкидлашди.
Маросим давомида мустақиллик йилларида Ўзбекистон мусулмонлари идорасини ҳар томонлама тараққий эттириш, Ислом динининг эзгу таълимотларини кенг ёйиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ишларига муносиб ҳисса қўшаётгани, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни таъминлаш, ёшларни баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни диний-миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ходимлар “Мақтов ёрлиғи” билан, диний идора тизимида олдин хизмат қилган, ҳозирда нафақада бўлган фахрий устозлар “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Тадбир хайрли дуолар билан якунланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати