Ўзбекистон янгиликлари

«ИСМАТ ОТА» МАСЖИДИГА ИЛК ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ

Сўнгги пайтларда бизнинг расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги каналларимизни кузатиб бораётган муҳтарам ўқувчиларимиз “Янги масжид очилди”, “Илк ғишт қўйилди” каби хушхабарларга тез-тез дуч келяпти. Бу барча мўмин-мусулмонларни қувонтиради, албатта.

Бугун Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги “Исмат ота” жоме масжидини қайта қуриш учун илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов иштирок этди.

Мазкур масжид 1995 йили ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, сўнгги пайтларда намозхонларнинг сони ошиши натижасида жоме торлик қилиб қолган эди. Шуни инобатга олиб, масжиднинг янги биноси қурилиши бошлаб юборилди.

Янги масжид замонавий ва икки қаватдан иборат бўлиб, бу масканда бир вақтнинг ўзида 1,5 минг киши ибодатларни адо этиши мумкин.

Масжидга мос равишда янги таҳоратхона ҳам қурилиши бошлаб юборилди. Иншоаллоҳ, таҳоратхона ишга тушгач, айни пайтда 30 киши покланиши мумкин.

Read 1091 times

Янгиликлар

Top