Ўзбекистон янгиликлари

Туркиядаги Нақшбандия тариқати вакиллари Ўзбекистонга зиёратга келишди

Ўзбекистонга 24 кишидан иборат Туркиянинг энг нуфузли диний уламолари, шайхлари ва зиёрат туризми вакиллари ташриф буюришди.

«UT Dogu travel» маҳаллий туристик компанияси ва Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда Туркиядаги Нақшбандия тариқати вакилларининг Ўзбекистонга зиёрат туризми йўналишида саёҳати ташкил этилди.

Зиёрат муқаддас Жума кунига тўғри келганлиги сабабли Меҳмонлар саёҳатни Урганч шаҳридаги «Охунбобо» жоме масжидида жума намозини адо этишдан бошлашди. Ундан ташқари. Туркиялик меҳмонлар Хива шаҳри «Ичан қалъа» мажмуасида ҳам бўлдилар.

Шунингдек, Хоразм вилояти мусулмонлар идораси, Туризм ва спорт бош бошқармаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда зиёрат туризмини ривожлантиришда ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш мавзусида суҳбат олиб борилди.

Ундан ташқари, меҳмонлар Бухоронинг Баҳоуддин Нақшбанд муқаддас қадамжосида зиёрат амалларини адо этишди. Зиёратчилар 10 кунлик саёҳатлари давомида Етти Пир зиёратгоҳларида ҳам бўлишади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Баҳоуддин Нақшбанд ҳунармандчилик марказида фаолият бошлаган янги Меҳмонхона Туркиядан ташриф буюрган энг нуфузли дин уламолари, шайхлар ва зиёрат туризми вакилларидан иборат илк меҳмонларини қабул қилди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1377 times

Янгиликлар

Top