Ўзбекистон янгиликлари

Масъулиятни ошириш зарурлиги таъкидланди

Бугун пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров, Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул ходими А.Каримов, пойтахт масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирок этди.

Мажлисда соҳа раҳбарлари имомларнинг ижтимоий тармоқ ва интернет сайтларида фаол бўлиши, ҳар хил оқимларга асосли раддиялар бериш лозимлигини таъкидлашди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар бирма-бир муҳокама қилиниб, имом домлаларнинг ижро интизомига қатъий риоя этиши, берилган топшириқ ва ҳисоботларни ўз вақтида ва сифатли бажариши, масъулиятни янада ошириши зарурлиги қайд этилди.

Тадбир сўнгида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Read 998 times

Янгиликлар

Top