Ўзбекистон янгиликлари

Устоз Салоҳиддин Шарипов: Динимиз асоси – гўзал хулқ

Уламоларимизнинг ташрифлари, ундаги самимий учрашув ва дилдан суҳбатлар намозхонларнинг маърифатини, маънавиятини янада юксалтириб, уларга кўтаринки руҳ бағишламоқда.

Хусусан, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Шарипов Салоҳиддин домла пешин намозида Сирдарёнинг Сайхунобод туманида жойлашган “Абдуолим ота” масжидига ташриф буюрдилар. Пешин намози адо этилгач, мўмин-мусулмонларга ҳусни хулқ ҳақида амри-маъруф қилиб бердилар. Муҳтарам Салоҳиддин домла ўз нутқларида Қуръони каримда келган одоб-ахлоқ ҳақидаги оятларни шарҳлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларидан сўзлаб бердилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: "Мен гўзал хулқларни камолига етказиш учун юборилдим»" ҳамда "Қиёмат кунида мезоннинг тақво ва ҳусни хулқ турган палласи нақадар оғир бўлади" деб айтган ҳадисларидан намуналар келтирдилар.

Суҳбат якунида масжид аҳлининг саволларига жавоб берилиб, Ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, халқимиз фаровонлигини сўраб дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Read 1191 times

Янгиликлар

Top