Ўзбекистон янгиликлари

Пойтахтимизда "Сиз бизга кераксиз" тадбири бўлиб ўтди

Юртимизда ҳеч бир инсон меҳр ва эътибордан четда эмас. Барча фуқаролар давлатимиз ва ҳукуматимиз ғамхўрлигида умргузаронлик қилмоқда.

Хусусан, бугун пойтахтимизда Вaқф фонди Тошкент шаҳар филиали томонидан эшитиш ва гапиришда нуқсони бор бўлган 200 нафар ҳамюртларимиз учун "Миссионерликдан огоҳ бўлинг" мавзусида хайрия тадбири ўтказилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар бўлими мутахассиси Мунира Абубакирова иштирок этди. Тадбирга икки нафар сурдо таржимонлари ҳам жалб қилинди.

Йиғилганларга миссионерларнинг тузоғидан огоҳ бўлиш, уларнинг турли ёлғон даъволарига учмаслик ҳақида маълумотлар берилди. Қолаверса, муҳтож оилаларга озиқ-овқат ҳамда турфа хил китоблар хайр-эҳсон қилинди.

Тадбирда ўзларининг миннатдорчилиги ва дил изҳорларини айтиш учун сўзга чиққан фуқаролар томонидан уларга кўрсатилаётган бундай меҳр ва мурувватдан кўнгиллари кўтарилганини, бундай хайрли ишлари бардавом бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб дуои хайрлар қилдилар.

 

 

 

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 909 times

Янгиликлар

Top