Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов ва Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имом-хатиби Шукрулло домла Эгамбердиевлар Россия Федерациясининг Москва ва Санк-Петербург шаҳарларига хизмат сафари билан жўнаб кетди.
Уламоларимиз жорий йил 21-25 октябрь кунлардаги сафари давомида Россия Федерациясидаги соҳа вакиллари билан учрашувлар ўтказишади, Москва ва Санк-Петербург шаҳарларига ўқиш, иш, саёҳат ва бошқа мақсадлар билан борган ватандошларимиз билан маърифий суҳбатлар қилишади.
Ушбу сафардан хориждаги ватандошлар истиқомат қилаётган ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, уларни ёт ғояларнинг бузғунчи оқибатларидан огоҳлантириш, динимизнинг моҳиятини еткизиш, юртимизда барча соҳаларда амалга оширилиётган ислоҳотлар хабардор қилиш каби мақсадлар кўзланган.
Аллоҳ таоло уламоларимизнинг сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати