Ўзбекистон янгиликлари

Соҳа ходимлари Насафий мажмуасини зиёрат қилди (фотолавҳа)

Шаҳрисабз шаҳри ва тумани ҳамда Яккабоғ туманида фаолият кўрсатиб келаётган имом-хатиблар, “Хожа Бухорий” ўрта-махсус ислом билим юрти ўқитувчи ва талаба-ёшлари “Абу Муин Насафий” мужмуасига ташриф буюрди.

Зиёрат давомида Абу Муин Насафий ҳазратлари ва барча ўтган мўмин-мусулмонлар ҳақига Қуръон ўқилиб, ўтганлар руҳига бағишланди.

Мажмуада диний соҳа ходимлари Абу Муин Насафий ҳазратлари қаламига мансуб нодир китоб, қўлёзма ва асар, кутубхона, музей, масжид билан танишиб, мазкур асарлар бўйича маърузалар тинглашди.

Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати

Read 958 times

Янгиликлар

Top