Ўзбекистон янгиликлари

Шайхул ислом Оллоҳшукур Пошшозода: Ўзбекистон муфтийсига Аллоҳ ризолиги йўлида хизмат қилиш насиб этсин!

Озарбайжон мусулмонлари идораси раиси, Шайхул ислом Оллоҳшукур Пошшозода муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларига табрик йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:
– Озарбайжон, Кавказ мусулмонлари ва шахсан ўз номимдан Сизни қутлаган ҳолда Сизнинг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси лавозимига сайланганингиз муносабати билан ўз табрикларимни йўлламоқдаман!
Мусулмонлар манфаати ва ислом бирдамлигини мустаҳкамлаш йўлидаги доимо юқори даражада бўлиб келган Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан анъанавий қардошлик ўзаро муносабатларимизни давом эттириш ва ривожлантиришга умид билдириб қоламан.
Халқларимиз манфаати ва Аллоҳ таоло йўлида қардош туркийзабон давлатлар диний етакчилари сифатидаги ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланишини тилаб қоламан.
Аллоҳ таолодан Сизга муборак динимиз Ислом манфаатлари учун бўлажак хизматингизда узоқ умр ва соғ-саломатлик тилаган ҳолда Аллоҳ ризолиги йўлида ўзбек халқининг диний етакчиси сифатидаги бўлажак фаолиятингизда Аллоҳ таолонинг Ўзи куч бағишлашини сўраб қоламан. Омин!
Чуқур эҳтиром ила,

Шайхул ислом Оллоҳшукур Пошшозода,
Озарбайжон мусулмонлари идораси раиси

Read 1169 times

Янгиликлар

Top