Ўзбекистон янгиликлари

Шайх Aлижон қори Самарқанддаги масжид пойдеворига ғишт қўйди

Шайх Aлижон қори Файзуллоҳ Маҳдум ўғли Самарқанд вилояти Ургут тумани Мўминобод қишлоғидаги “Мулла Тўрақул” масжидида бўлиб, ҳудуд мўмин-мусулмонларига маърифий суҳбат қилиб берди. Бундан ҳамюртларимиз ниҳоятда мамнун бўлишди.

Ташриф асносида мазкур жоменинг янги биноси пойдеворига ғишт қўйиш маросимида қатнашиб, хайрли дуолар қилди.

Дарҳақиқат, динимизда масжид қуриш ёки унга ҳисса қўшишнинг савоби улуғ.

Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин” (Тавба сураси, 18-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким Аллоҳ йўлида масжид учун битта ғишт қўйса, Аллоҳ у учун жаннатда битта қаср барпо қилади”, деганлар.

Бу дунёда қилган ҳар бир савоб амалимиз охират учун заҳирадир. Аллоҳга суюкли маконларни обод қилганларга эса жаннатда қаср бино этилади, иншоаллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1843 times
Tagged under

Янгиликлар

Top