Ўзбекистон янгиликлари

Араб тили грамматикасини ўрганувчилар учун мобил дастур ишлаб чиқилди

Андроид тизимли қурилмаларга мосланган «Таҳлил» араб тилини ўрганувчилар учун амалий дастури ишлаб чиқилди. Лойиҳа араб тили грамматикасини ўрганувчи ёшлар, ўқувчилар, талабаларга мўлжалланган. Дастурдан фойдаланишдан олдин ёки фойдаланиш даврида араб тили грамматикасига оид китоб ўқиш тавсия этилади.

Дастур «Араб тили дарслиги ва таркиб қоидалари» (Мабдуъул қироат) ва «Мабдаъун наҳв» китоблари асосида тузилган. Дастур грамматик таҳлил, эъроблаш ҳамда амалиёт бўлимларини ўз ичига олади. У оффлайн тарзда ишлайди, яъни фойдаланиш учун интернет шарт эмас.

Мазкур дастурнинг асосий имкониятлари:

— Классик араб тилида грамматик таҳлил қилиш

— Жавобларни вариант усулида бериш

— Нотўғри жавоб белгиланган тақдирда, тўғри жавобни автоматик кўрсатиш

— Таҳлил бўлимида ҳар бир дарснинг охирида қайси қоидаларда хато қилингани ҳақида маълумот бериш

— Ўрганувчини дарсни ўзлаштиришига қараб ҳар бир дарснинг сўнгида «Аъло» «Яхши» «Қониқарли» «Қониқарсиз» тарзда баҳолаш

— Ўрганувчи «Қониқарсиз» баҳо олганда унга кейинги дарсга ўтиш имконини бермаслик.

— Эъроблар билан ишлаш имконияти

— Дарсларни ўзлаштириш жараёнини фоизларда ҳисоблаш

— Фақатгина маълум бир қоидани мисоллар билан ишлаш

Дастур қуйидаги бўлимлардан иборат:

Таҳлил — Бу бўлимда ўқувчи грамматик таҳлиллар билан ишлайди. Ушбу бўлимнинг афзаллиги шундаки, ўрганувчи берилган гапларни классик араб тилида таҳлил қилиш имкониятига эга. Белгиланган жавоб нотўғри бўлса, автоматик тарзда тўғри жавоб ва унинг таҳлили келтирилади. Ҳар бир дарснинг сўнгида дарс неча фоизга ўзлаштирилгани ва қайси қоидаларда хато қилингани ҳақида маълумот берилади. Бу эса фойдаланувчига қулайлик яратади. Бу бўлим 52 дарсдан иборат.

Эъроблаш — Араб тилини ўрганишда сўзнинг охирги ҳаракатини қўйиш жуда муҳим ҳисобланади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, иккинчи бўлимда бундай имконият тақдим этилди. Бу бўлим ҳам 52 дарсдан иборат бўлиб, билимларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Амалиёт — Бу бўлимда ҳар бир грамматик қоидага тегишли жами 800 дан ортиқ мисоллар берилган. Ушбу бўлимда ўқувчи қайси қоидани тушунишда муаммога дуч келаётган бўлса, шу қоида бўйича ўз устида ишлаш имкониятига эга бўлади. Бунда, ўрганувчи, гапдаги жорий қоидага тегишли сўзни топиб белгилаши керак.

Қисқача тавсиф:

Дастур номи: Таҳлил

Ҳажми: 3.45 Мб

Жорий версия:1.0

Гувоҳномa: Интеллектуал мулк агентлиги № ДГУ 04053

Талаб этиладиган Андроид версияси:4 ёки ундан кейингилари

Ишлаб чиқувчи:Темурбек Адҳамжонов

Электрон почта: Ця електронна адреса захищена від спам-ботів. вам потрібно увімкнути JavaScript, щоб побачити її.

Фаоллаштириш нархи: 10000 (ўн минг) сўм

Play market’дан юклаб олиш:

https://play.google.com/store/apps/details?id=abutech.tahlil

Read 12614 times

Янгиликлар

Top