Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми – 2021” кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар беллашдилар.
Танловда иштирок этган имом-хатиблар орасидан қуйидагилар 1, 2, 3-ўринларни қўлга киритдилар:
1-ўрин – Тошкент вилояти Пискент тумани “Собирхон ота” жоме масжиди имом-хатиби Суннатилла домла Эрназаров.
2-ўрин – Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Раваллиқ” жоме масжиди имом-хатиби Бекмуҳаммад домла Алибоев.
3-ўрин – Фарғона вилояти Марғилон шаҳри “Худоёр ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби Турсунов Икромжон Хуснитдинович.
Аллоҳ таоло барчаларига ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақиятлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz