Қарши туманининг Қарши шаҳар билан туташ қисмида "Янги Ўзбекистон боғи" бунёд этилмоқда. Бугун ушбу боғнинг қурилишига старт берилди.
Катта бунёдкорлик тадбири олдидан жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.
"Ҳозирда боғ ҳудуди 33 гектар ташкил этмоқда" – деди Зойир Мирзаев.
Кейинчалик атрофидаги тепалик ва адирликларни ўзлаштириш эвазига боғ янада кенгайтирилади. Воҳа аҳли ва меҳмонлари дам оладиган гўзал манзилга айланади.