Ўзбекистон янгиликлари

Таниқли уламоларнинг пойтахт масжидларига бугунги ташриф режаси

Бугун, 17 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли уламолар пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб, пешин ва хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беришади.

Қуйида уламолар пешин ва хуфтон намозларига борадиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

Яшнобод туманидаги “Ислом ота” масжидига пешинга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров;

Юнусобод туманидаги “Муҳаммад Носир ҳожи” масжидига пешинга, тумандаги “Масжидул хайр” жомесига хуфтонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов;

Учтепа туманидаги “Абдуллоҳ ибн Масъуд” масжидига пешинга, тумандаги “Бурхониддин Марғилоний” жомесига хуфтонга Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов;

Чилонзор туманидаги “Убай ибн Каъб” масжидига пешинга, тумандаги “Олтинхонтўра” жомесига хуфтонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи ўринбосари Аброр домла Мухтор Алий;

Чилонзор туманидаги “Муҳсинхонтўра” масжидига пешинга, тумандаги “Тинчлик” жомесига хуфтонга Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

Олмазор туманидаги “Иброҳим ота” масжидига пешинга, тумандаги “Искандар хўжа” жомесига хуфтонга Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Собир домла Рустамов;

Сергели туманидаги “Маъруф ота” масжидига пешинга, тумандаги “Нўғой қўрғон” жомесига хуфтонга Олмазор тумани бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Юлдошев;

Юнусобод туманидаги “Умар ибн Хаттоб” масжидига пешинга, тумандаги “Кулол-қўрғон” жомесига Учтепа тумани “Маҳкам ота” масжиди имом-хатиби Муҳаммадбобур Йўлдошев;

Учтепа туманидаги “Маҳкам ота” масжидига пешинга, тумандаги “Мирбобо” жомесиги хуфтонга Чилонзор туманидаги “Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамрақулов;

Олмазор туманидаги “Дўстжонбой” масжидига хуфтонга Олмазор тумани “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров;

Учтепа туманидаги “Маҳкамбой ҳожи ота” масжидига пешинга, тумандаги “Ҳазрати Билол” жомесига хуфтонга Яккасарой туманидаги “Ракат” масжиди имом-хатиби Роббимқул домла Муҳаммадиев;

Учтепа туманидаги “Абдулҳамид ҳожи ота” масжидига пешинга, тумандаги “Муҳаммад Умар ўғли Зокир” жомесига хуфтонга Шайхонтоҳур тумани “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

Юнусобод туманидаги “Омина” масжидига пешинга, тумандаги “Юнусобод Оқ тепа” жомесига Тошкент шаҳридаги "Камолиддин Ориф ал-Бухорий" масжиди имом-хатиби Закариё домла Ҳафизуллаев;

Шайхонтоҳур туманидаги “Ислом нури” масжидига пешинга, тумандаги “Яҳё қори” жомесига хуфтонга Тошкент шаҳар “Ал-Ҳудайбия” масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хуназаров.

Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

Read 1371 times

Янгиликлар

Top