Ўзбекистон янгиликлари

Тошкент вилояти масжидларига ташрифлар бошланди

Кўп эмас, кам эмас 4-5 йил нари берисида юртимизнинг турли ҳудудларида беш вақт намозга қатнайдиган мўмин-мусулмонлар кошки бизнинг жомеимизга ҳам фалон уламо ташриф буюрса-ю, биз унинг гўзал мавъизаларидан баҳраманд бўлсак, дея орзу қилар эди.

Аллоҳга беадад шукр, мухлис намозхонларимизнинг хайрли дуолари, муҳтарам Президентимиз бошчилигида диний-маърифий соҳа раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари ва ташаббуслари билан бугун мамлакатимизнинг кўзга кўринган уламолари юртимиз бўйлаб масжидларга бориб, мутаассир мавъизалар қилиб беришяпти.

Бугун пешинда бир гуруҳ уламолар Тошкент вилоятидаги масжидларга ташриф буюришиб, жомеларда намозхонлар билан биргаликда пешин намозини адо этгач, ибратга тўла мавъизалар қилишди.

Зангиота туманидаги “Зангиота” масжидига пешин намозига келган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов юртимизда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳамда шукр ҳақида маъруза қилиб бердилар.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент туманидаги “Кўктерак”, Тошкент вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Миродил домла Миржалилов Зангиота туманидаги “Абдужалилбоб”, Тошкент вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Зайнилобиддин домла Қудратов тумандаги “Абу Бакр Сиддиқ”, Тошкент вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Зиёвиддин домла Нортожиев “Мўмин ҳожи ота”, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бош имом-хатиби Акбарали домла Маматов “Ал-Имон”, Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Тошанов “Иттифоқ” масжидига бориб, пешиндан сўнг намозхонлар билан учашдилар.

 fitrat.uz

 

Read 1637 times

Янгиликлар

Top