Ўзбекистон янгиликлари

"Berita Satu" ҳадис билимдони "Имом Ал-Бухорий"ни зиёрат қилишга чақирди

Индонезия «Berita Satu» ахборот сайти "Ўзбекистонда индонезиялик саёҳатчилар учун визасиз режим мавжуд" сарлавҳаси остида мақола чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Нашр маълумотларига кўра, Индонезия-Марказий Осиё минтақасига асосий дарвоза бўлган мамлакат – Ўзбекистонга ташриф буюриш учун визасиз режимни қабул қилган давлатлардан бири.

Ўзбекистон ўзининг бетакрор табиий гўзаллиги, юксак тарихий аҳамиятга эга бино ва маконлари ҳамда маҳобатли архитектураси туфайли индонезиялик сайёҳлар учун муносиб манзил бўлиш салоҳиятига эга.

Ўзбекистонда яшаш нархи Ғарбий Европа сайёҳлик жойларига қараганда анча арзон, бироқ шу билан бирга у кам бўлмаган маҳобатли табиий гўзаллиги билан ажралиб туради, дейилади мақолада.

Ўзбекистонда ЮНЕСКО томонидан халқаро маданий мерос сифатида эътироф этилган жойлар кўп. Мамлакатда сайёҳликнинг зиёрат, экологик, қишки, тиббий ва бошқа турлари ривожланмоқда.

Индонезияда бўлгани каби, Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти мусулмонлардир, шунинг учун ҳалол туризм олишни истаган сайёҳлар, жумладан, озиқ-овқат ва ибодат жойлари ҳақида қайғуришга ҳожат йўқ, дея таъкидлайди «Berita Satu».

Мақола муаллифи ўтмиш ислом уламоларининг кўплаб табаррук жойларини, жумладан, ҳадис билимдони Имом ал-Бухорий мажмуасини зиёрат қилишни таклиф этади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон расман 1991 йилдагина мустақил мамлакатга айланган бўлса-да, бу мамлакат цивилизациясининг изларини худди Миср тарихи каби минг йилларга кузатиш мумкин.

Самарқанд, Бухоро ва Хива Шарқий ва Ғарбий Европага ва аксинча йўналган ҳолда жанубий, ғарбий ва шарқий Осиёдан одамлар кесиб ўтган Буюк Ипак йўли устида қадимий шаҳарлардир, дея хулоса қилади интернет-ресурс.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1460 times

Янгиликлар

Top