Вилоятнинг олис ҳудудларида жойлашган масжидларга иқтидорли, таниқли имом-хатиб домлалар ташриф буюриб, намозхонлар билан дилдан суҳбатлар ўтказмоқда.
Маърузаларда "Шукроналик ва тинчлик", "Ёшларни илму маърифатли қилиш" каби мавзуларда гўзал суҳбат қилиб беришмоқда.
Ташрифлар давомида имом-хатиблар ҳудуддаги давлат ва жамоат ташкилотларида бўлиб “Ёшларни бузғунчи ғоялар ва ижтимоий иллатлардан асраш - давр талаби!" мавзусида маърузалар қилишмоқда.
Ҳудуддаги боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор шахслар, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда.
Қашқадарё вилоят вакиллиги
матбуот хизмати