Ўзбекистон янгиликлари

Сийрати набавиядан онлайн суҳбатларни ўтказиб юборманг!

? БУГУН, 2021 йил 28 декабр, сешанба, соат 19:20 да сийрати набавиядан навбатдаги онлайн суҳбат бошланади.

?Мавзу: Қибланинг Масжидул Ҳаром тарафга ўзгартирилиши

? Суҳбатларни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси, Сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддин олиб боради.

Ислом уммати қадимдан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларини ўрганишга катта аҳамият бериб келган.

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумонинг ўғли Зайнул Обидин роҳматуллоҳи алайҳ: “Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари Қуръон сураси ўргатилгани каби ўргатилар эди”, деган.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг набираси Исмоил ибн Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Отам бизга сийратни ўргатар ва: “Ўғлим, бу (илм) ота-боболарингизнинг шарафидир, уни эсдан чиқарманглар”, дер эдилар».

Имом Зуҳрий: “Сийрат илмида дунё ва охират илми бор”, деган.*

*Ибн Касир, Ибн Асокир ва Хатиб Бағдодийлар ривояти.

Youtube: MuslimTV
(https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A)

Facebook: MuslimUz
(https://www.facebook.com/muslimuzportal)

Instagram: muslimuzportali (https://instagram.com/muslimuzportali)

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Read 878 times

Янгиликлар

Top