Хоразм Маъмун академияси томонидан «Хива тарихидан лавҳалар» китоб-альбоми ўзбек ва рус тилларида нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Ўзбекистон Фанлар академияси маълумотига кўра, ушбу китоб-альбомда Хива шаҳрининг вужудга келиши, ижтимоий ҳаёти, аҳолининг этник таркиби, ҳунармандчилик, деҳқончилик машғулотлари, хиваликлар маданияти ва санъатига доир қимматли маълумотлар. қўлёзма асарлар, архив маълумотлари, элчи ва сайёҳларнинг эсдалик ва хотиралари, нодир манбалар асосида илк бор тўла ёритилган.
Китоб-альбом маҳаллий ва хорижий сайёҳлар, олий ўқув юрти талабалари, гид-йўлбошловчилар ҳамда юртимиз тарихи билан қизиқувчи кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
Мазкур китоб-альбомнинг афзалиги шундаки, барча маълумотлар янги ва ноёб манба ҳамда адабиётлар асосида ёритилган. Шунингдек, китобда мавзуга доир кўплаб нодир суратларнинг мавжудлиги ҳар қандай ўқувчини ўзига жалб қила олади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати